“Тўхтабой” жоме масжиди

0
163

Масжид 1908 йилда Тўхтабой исмли шахс тарафидан қурилган. Ўзининг шахсий маблағига қурилгани учун ҳам масжид “Тўхтабой” номи билан аталган. Собиқ  иттифоқ тузуми даврида масжиддан омборхона ва бошқа турли мақсадларда фойдаланилган. 1989 йилда масжид қайта ишга тушган. 1991-1993 йилларда асосий хонақоҳга қўшимча тарзда икки қаватли қўшимча хоналар қуриб битказилган. Масжид 2005 йилда  қайта таъмирланган.

Имом-хатиб- Рустамов Эргашали

Имом ноиби- Абдуроҳманов Абдурроҳман Рустамжон ўғли

Имом ноиби- Баҳромов Аҳмадулла  Абдурашидович

Манзил: Олмазор  тумани, Фаробий кўча, 13-уй. Телефон: +998 71 244 55 93.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг