“Ҳофиз Кўҳакий” жоме масжиди

0
377

Масжид биноси таҳминан 1449 йилда Султон Муҳаммад Ҳофиз Кўҳакий ат-Тошкандий томонидан қурилганлиги ҳақида тарихий маълумотлар мавжуд. Бинодан дастлаб мадраса сифатида фойдаланилган.

Ҳофиз Кўҳакий XV аср охири XVI аср бошларида (тахминан 1490 йил) Паркентлик Мирза Камолиддиннинг оиласида туғилган бўлиб, насл-насаби жиҳатидан Мирзо Улуғбекнинг шогирди Али Қушчининг набираси бўлган.

Масжид биноси собиқ иттифоқ даврида турли ашёлар омборхонаси сифатида фойдаланилган. 1990 йилда ҳофиз Кўҳакий маҳалласида истиқомат қилувчи ошпаз Махсум Носиров 1990 йилда қайта таъмирлаб, намоз ўқишга яроқли ҳолатга келтирган. Мустақиллик йилларида масжид қайта таъмирланди.

Имом-хатиб – Тошматов Шерали Омонтурдиевич
Имом ноиби – Абдураззоқ Ахмад Абдужаббор ўғли
Имом ноиби – Бойқобилов Нуруллоҳ Элтоевич

Манзил: Олмазор тумани, “Ҳофиз Кўҳакий” маҳалласи, Сағбон кўчаси, 61-уй.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг