“Чимир ота” жоме масжиди

0
557

Собиқ иттифоқ даврида ҳозирги Фаробий кўчаси ҳудудида кичик масжид бўлган. Мустақиллигимиз шарофати билан 1991йилда масжид янгидан барпо бўлиб расмий фаолият бошлаган. 2010-2015 йиллар қайта таъмирдан чиқди. Масжидга Чимир ота номининг берилиши тарихда шу ном билан яшаб ўтган шахс билан боғлиқдир.

Ривоятларга қараганда, Чимир отанинг келиб чикиши шажараси Ҳожа Ахмад Яссавий ҳазратларига бориб тақалади. Чимир ота шажараси қуйидагича тахмин килинади:

1378-1456  йиллар оралиғида 78-йил умр кўрган Бердибекдан йигирма икки ёш кичик бўлган учинчи аёли Думалок (Нурилла) онадан  Жарғишоқ (Тиловберди) туғилган. Жарғишоқни икки хотини бўлиб, катта хотини Тавкалбибидан Албан ва Суан исмли фарзанд кўрган. Иккинчи хотини – хожанинг кизи Бибифотимадан Дулат туғилади. Дулат тахминан 1426-1506 йилларда яшаб, 80 ёшда вафот этди. Дулат аёли Гулзайнабдан тўрт нафар; Жанис, Ботпай, Чимир исмли фарзандлар кўрди. Булар орасида Чимир ота илмга чанкоклиги, зехнининг ўткирлиги билан ажралиб турган. Ўз замонасининг мадрасаларида улуғ устозлардан таълим олган ва замонасининг олимларидан бирига айланган.  Маккаи мукаррамага бориб исломнинг бешинчи фарзи бўлмиш хаж ибодатини адо этишга мушарраф бўлади.

Чимир ота тахминан 1450-1530 йилларда Тошкент шахрида тугилиб, шу ерда вафот этган ва ҳозирги Шимир ота қабристонига дафн этилган. У зотдан Ижихожа, Бекпулат, Темир исмли уч фарзанд колган. Чимир ота мозорини обод килишда Отамат ҳожи ўғли Хайитбой ота ҳиссалари катта бўлган. У киши 1933 йилдан то 1977 йилгача шу ерга дарахтлар экиб, девор ўратиб караганлар. Хайитбой отани 1955 йилларда бир ўй жуда кўп ўйлантирган: Агар замон шу зайлда кетадиган бўлса, мозор йўқотилиб, Чимир ота номи унутилиб кетади”. Кунлардан бир кун “Чимир ота кабрлари қаерда экан? “- деган ҳаёл билан уйга чўмиб ухлаб коладилар. Шунда тушларига Чимир ота кириб: “Менинг қабрим мозорнинг энг баланд жойидадир”- дедилар. Шундан сўнг Хайитбой ота икки ойлик маошларига етарлик ғишт олиб келган ва мозорнинг энг баланд жойида Чимир отага қабр қилиб, қабр тепасида бир мақбара тиклаган эканлар.

Хозирги мухташам мақбара эса 2001-2003 йилларда олдинги қабр устига қурилган. Чимир ота тарихи ҳақида юқорида келтирилиб ўтилган маълумотлар аниқ илмий далилларга эга эмас ва асосан халқ орасидаги ривоятлар ҳамда оғзаки нақлларга асосланади.

2014 йилда тўлиқ қайта таъмирланган масжид тарихий анъаналаримизга мос ҳолда пишиқ ғиштдан жуда чиройли қилиб тикланган. 40 квадрат метр майдонни эгаллаган масжид хонақоҳи бўйи 35 метр, хонақоҳ ичидан гумбазнинг баландлиги 27 метрдир. Масжидга ажратилган умумий ер майдони ярим гектарга яқин. Хонақоҳ ва айвонларга бир вақтда 2000 дан ортиқ намозхон жойлашиши мумкин. Шинамгина безатилган қироатхона, кутубхона ва янги таҳоратхоналар намозхонлар ихтиёрида. Масжидда айвонлар, намоз ўқиш учун қўшимча бинолар мавжуд. 2014 йили islom.uz портали томонидан ташкил қилинган “Энг обод масжид” кўрик-танловида “Чимир ота” жоме масжиди ғолиб деб топилган.

Имом-хатиб- Акромов Тоҳуриддин Aкмалович
Имом ноиби- Абдуллажанов Абдулбосит Ҳамзабекович
Имом ноиби- Йўлдошев Абдуғаффор Абдуманнобович
Имом ноиби- Абдуқодиров Муҳаммадраҳим Абдуллаевич

Манзил: Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 455-уй. Шифокорлар шаҳарчаси.
Телефон: +998 71 214 55 14.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг