“Тинчлик” жоме масжиди

0
567

Масжид 1969-йилда қурилган бўлиб, 1975-йиллардан маҳалла масжиди бўлиб фаолият кўрсатиб келган. 1992-йилдан жоме масжид мақомида фаолият кўрсатади. Масжид кираверишига икки қаватли замановий янги бино 2000-2007-йиллари ҳашар йўли билан қурилган янги иншоотдан иборат. Масжид ҳудудига “Сўгалли ота” қабристони қарайди. Чилонзор туманига қарашли Чилонзор ота, Илонлик ота, Теракли ота, Сўгалли оталар улуғ валий кишилар бўлиб ўтганлиги тўғрисида ривоятлар кўп. Сўгалли отанинг яшаб ўтган даври ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Халқ орасида кимга сўгал тошса ёки бирор қўтирга ўхшаш яра чиқса, “Сўгалли ота” тупроғидан суртилса шифо бўлади, деган ривоятлар жуда кўп. Шу сабаб турли ўлкалардан, маҳаллий аҳолидан кўплаб зиёратчилар келиб туради.

Имом-хатиб – Шонеъматов Шукуржон Шоодилович
Имом ноиби- Нурмуҳамедов Иброхим Равшанович

Манзил: Чилонзор тумани, ”Тинчлик” маҳалласи, И.Усмонов кўчаси 17-уй. Тел: +998 71 271 32 68

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг