“Собитхон ҳожи” жоме масжиди

0
371

Масжид “Чилонзор ота” қабристони ёнидаги эски (қадимий) хонақо ўрнига қурилган бўлиб, 1992-йилда қурилиш ишлари бошланган. 1996-йил май ойида масжид қуриб битказилди. Масжид қурулишига асосан Собитхон ҳожи ота Асадов бошчилик қилган. Собитхон хожи 1931-йил 2-ноябр куни шу маҳаллада туғилган бўлиб, оталари Миркушод Мирҳайит ўғли (1851-1941) маҳаллага кўп хайрли ишларни килишда бош бўлган ва “Чилонзор ота” қабристони ёнидаги мақбарани ҳам қурдирган. У кишининг ўғиллари Мирасад Мирқўшоқ ўғли (1896-1967) ҳам отасиниг эзгу ишларини давом эттириб, саҳоватпеша кишилардан бўлган.”Чилонзор ота” мозори ҳакида маьлумот: Ушбу мозор 1938 йилда расмий руйхатдан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам мавжуд. Маҳалла кексаларининг хабар беришича, мозорга мазкур номнинг берилиши тарихий шахс фаолияти билан боғлиқдир.”Чилонзор ота” таҳминан 1551-1648-йилларда яшаб ўтган. “Чилонзор ота” табиб ва деҳқон бўлган. Шунинг учун атрофидаги бўш жойларга жилон жийда экиб, беморларни даволаган ҳамда деҳқончилик қилиб рўзғор тебратган. Имкони қадар камбағалларга ёрдам берган. Вафотидан сўнг Чилонзор ота ҳоки ўзи яшаган манзил атрофига қўйилган. Шу тариқа жой номи “Жилонзор” бўлиб, Чилонзор ота номи билан аталган.

Имом-хатиб- Рустамов Эргашали

Имом ноиби- Ғаффаров Халил Рахимович

Имом ноиби- Нурмуҳаммедов Иброхим Равшанович

Манзил: Чилонзор тумани, Ҳ.Қодирий 3-тор кўчаси 19-уй. Тел: +998 71 277 65 69

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг