“Олтинхонтўра” жоме масжиди

0
435

Масжид 1993-1994-йилларда “Мевазор” маҳалласи фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан қурилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси таклифига биноан масжидга Туркистоннинг машҳур уламоларидан бири, Қуръони Карим маъноларини илк бора туркий тилига таржима қилган Олтинхонтўра номлари берилган. У кишининг тўлиқ исмлари Махмуд бин Назир ат-Тарозий ал-маъруф яъни Олтинхонтўрадир. Туркистонинг энг катта машхур уламоларидан бўлган. Асли туғилган манзили Тороз шаҳридадир. Сўнг бу шаҳар ўзгартирилиб Жамбул деб номланган. Жамбул ҳозирги Қозоғистонда жойлашган. У кишининг туғилган йиллари аниқ тарихда кўрсатилмаган. Ўзларининг китобларида келишича, тахминан 1895-1896 йилларга тўғри келади. У киши ниҳоят даражада тақводор ва илмга ёшлик чоғларидан ниҳоятджа чанқоқ бўлганлар. Дастлабки илмни ўз юртларида олиб, сўнгра Тошкентда ва Бухоро шаҳрида илмларини давом эттирганлар. 1930 йилгача мадрасаларда мударрис ва масжидларда имом-хатиб бўлиб хизмат қилганлар ва сўнгра чор Россияси истелосидан кейин Туркистонга қайтдилар.

У кишининг дастлабки китоблари муқаддас “ҚУРЪОНИ КАРИМ” маъноларининг араб тилидан форс ва туркий тилларга таржималаридир.Яна бир эътиборга молик асарларидан бири “АРРОБДУЛ ҲАСАН АЛА МУФСИДИС ЗАМАН” урду тилида кейинчалик чоп этилган.Олтинхонтўра ҳазратлари кўплаб китоблар таълиф этганлар ва халқ, жамият учун катта илмий мерос қолдирганлар. Бироқ, у кишининг аксар ҳаётлари мусофир юртларда бўганлиги учун ёзган китоблари ўша юртларда қолиб кетган. Бизгача етиб келган китоблари Қуръони Карим маъноларининг туркий тилга таржимаси бўлган.

Имом-хатиб – Аминов Баҳодир Носирович
Имом ноиби – Анорбоев Муҳаммадюсуф Абдужалил ўғли
Имом ноиби – Болтаев Ҳайдар Махсудович

Манзил: Чилонзор тумани, “Мевазор” маҳалласи, Токзор кўчаси, 17-уй. Тел: +998 71 216 02 72

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг