“Новза” жоме масжиди

0
674

“Новза” масжиди қачон, кимлар томонидан қурилгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Лекин, кекса отахонларнинг сўзларига асосланиб, масжид ХIХ асрнинг охирларида қурилган, дейиш мумкин. Мавжуд ҳужжатларга асосан илк марта 1946 йили 9 март куни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олиниб, 438 рақамли гувоҳнома берилган.

Масжид Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекцияси балансига ўтказилган маданий мерос объектлари рўйхатига олинган.

Масжид 1996-2002 йиллар мобайнида махсус лойиҳа асосида ҳашар йўли билан қайта таъмирланган. Масжиднинг “Новза” деб номланишлигининг сабаби, ривоятларга кўра, ўтмишда Бўзсув сойининг бир ирмоғига тўғон қўйилиб, баландликдаги экинзор далаларга нов орқали сув чиқарилган экан. Шу муносабат билан ушбу новга яқин-атрофдаги ерларни, кейинчалик бу ерда қурилган масжидни ҳам “Новза” деб атай бошлаганлар. Маълумки юртимиздан ҳаж ва умра сафарларига отланган зиёратчиларнинг ушбу масжиддан йиғилиб кетиш ва қайтишдек эзгу анъаналари бор. Зиёратчиларни муносиб тарзда кузатиш ва кутиб олиш каби ташкилий ишларни масжид маъмурияти ҳар йили кўтаринки руҳда амалга ошириб келади.

“Новза” жоме масжидида ҳозирда катта кўламдаги қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. 2017 йилнинг 6 сентябр куни қайта таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жомега биринчи ғишт қўйилиб, Байтуллоҳ ободлиги, юртимиз тинчлигини сўраб дуолар қилинди.

Масжиднинг ҳовлисига намозхонлар учун замонавий талаблар асосида айвон, шунингдек, масжид таҳоратхонасини янгидан қуриш режалаштирилган.

Маълумки, мазкур масжид республикамиздан “ҳаж” ва “умра” сафарига отланаётган зиёратчилар учун сўнгги кузатиш маскани ҳам ҳисобланади. Шунинг учун бу ерда аёллар учун алоҳида таҳоратхоналар ҳам бўлиши ҳисобга олинган.

Масжид расмий веб-сайти: www.novza.uz

Имом-хатиб- Ҳамроқулов Жалолиддин Хайдарович
Имом ноиби- Каримов Зиёдуллоҳ Ғайбуллаевич

Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси 31-уй. Тел: +998 71 277 03 76

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг