“Носирхон” жоме масжиди

0
241

Масжид 1990 йилда қурилган бўлиб, 1992 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Масжидга Наққошлик маҳалласи фуқароларининг таклифларига биноан XX аср бошларида мазкур маҳаллада яшаб ўтган динимизнинг зиёли вакилларидан бири Носирхон тўра номи берилган.Носирхон тўра Бешёғоч даҳаси маркази Янги махаллада туғилган. Носирхон тўранинг оталари Ҳошимхонтуранинг Думбраободда файзли ва озода курғонлари булиб, ўз даврида бу ерда Носирхон тўра, катта амакиваччалари Атауллахон ва Бобохон эшонлар яшаб утишган. Носирхон тўранинг Абдуллахон Шукуруллахон исмли ўғиллари ва битта кизлари бўлган. Абдуллахон ўғиллари II жаҳон урушида ҳалок бўлган. Кичик ўғиллари Шукуруллахон ҳожи кўп йиллар Тошкент Молия институтида кафедра мудири булиб ишлаган. Шукуруллахон ҳожи Носиров 2000 йилда вафот этган. Масжид атрофида “Мозор тепа” қабристони жойлашган бўлиб, бу қабристон XIX асрдан бери мавжуд.

Имом-хатиб- Матқулов Абдулҳаким Комилжонович

Манзил: Чилонзор тумани, катта Дўмбирабод маҳалласи, Наққошлик кўчаси, 56-уй.  Тел: +998 71 279 72 54

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг