“Муҳсинхон тўра” жоме масжиди

0
403
Қурилиш жараёнидан лавҳалар

1990-йилда ҳозирги масжид ўрнидаги эски масжидни қайта қуриб янгидан битказилган. Аввалги масжиднинг қурилган санаси ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. “Тирсакобод” маҳалла кексаларининг таклифига биноан масжидга ушбу маҳаллада яшаб ўтган Муҳсинхон тўра эшон (1881-1965) номи берилган.

Саид Муҳсинхон эшон 1881-йилда Тошкент шаҳридаги Маъдалхон (бугунги кунда Чакар) маҳалласида Саидмаҳмуджон эшон оиласида дунёга келган. Саидмаҳмуджон зиёли кишилардан бўлиб, халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган. Саидмуҳсинхон эшон исломий билимларни Тошкент шаҳридаги “Абулқосим” мадрасасида олган. Маҳалланинг ёши улуғ отахонлари Саидмуҳсинхон Тўра Эшонни меҳнатсевар ва сабр-тоқатли инсон бўлиб, элга кўп яхшиликлар қилган самимий инсон бўлганлигини ёдга олишади. Қолаверса, бу шахс табобатдан илмларидан хабардор бўлганлиги сабаб, маҳалладошларига қўлидан келгунча ёрдам қўлини чўзиб анча ёшу-қарини даволаганлар. Бутун умрлари меҳнат билан дала ҳовлиларида ўтди, дэя қайд этишади.

Масжид биноси анчайин таъмирталаб бўлиб қолганлиги сабабли 2017 йилнинг Май ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти дуои хайрлари билан масжид биносини қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирда қурилиш ишлари жадал суратларда олиб бориляпти. 2018 йилнинг Май ойига битказилиши режалаштирилаётган ушбу ибодат уйи маҳалла аҳли учун улуғ бир неъмат бўлишини Аллоҳ насиб айласин.

Имом-хатиб – Қаюмов Абдурасул
Имом ноиби – Комилов Сардор Дониёр ўғли

Манзил: Чилонзор тумани, “Тирсакобод” маҳалласи, Юқори Дархон кўчаси,30-уй.  Тел: +998 71 279 08 24

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг