“Кўзи ожизлар” масжиди

0
211

Масжиднинг “Кўзи ожизлар” деб номланиши маҳаллада асосан кўзи ожизлар истиқомат қилиши сабаблидир. Собиқ СССР даврида бу ҳудудда бутун Ўрта Осиё республикаларидан кўзи ожиз инсонлар жамланган. Уларни иш билан, уй-жой билан давлат томонидан таъминланган. Уларга махсус мактаб, махсус босмахона, браер алифбосидан ташкил топган адабиётлар билан таъминланган. 1932-йил ЎзР. Кўзи ожизлар Жамиятига асос солинган. ЎзКОЖнинг ташкилий ижроия қўмитасининг корхоналар очиш учун жой сўраб қилган мурожаатларига мувофиқ 1958-йилда 10 га. ер ажратилган. 5 га. корхона учун ва 5 га. уй-жой қурилиши учун ер ажратилган. 1959-йилдан бошлаб қурилиш ишлари бошланган ва 1964-йилда ишга туширилган. 1964-йил Кўзи ожизлар маҳалласи ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ЎзКОЖ ногиронларининг диний маросимларини, ибодатга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида маҳалладаги кўп сонли кўзи ожиз инсонлар талабларини инобатга олиб, махалла ҳудудида ҳашар йўли билан 1994-йил масжид қурилиши бошланган.

Имом-хатиб- Маликов Абдуғофур Холиқович
Имом ноиби -Нурматов Нодирбек Убайдуллаевич

Манзил: Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 28а-уй.  Тел: +998 71 273 49 79

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг