“Катта Қозиробод” жоме масжиди

0
131

Масжид 1990-йилда Қозиробод, Думбираобод ва Маданият маҳалласи фуқаролари томонидан ҳашар йули билан қурилган. 1993-йилдан жоме масжиди сифатида расман фаолият кўрсатиб келади.

Масжид Катта Қозиробод маҳалласи ҳудудида жойлашганлиги боис унга шу маҳалланинг номи берилган. Масжиднинг ён томонида қабристон бўлиб. бу қабристон таҳминан юз йиллардан бери мавжудлиги айтилади.Қозиробод маҳалласи тарихига тўхталинса, шаҳар қозикалони Боқихон қози ёрдамида қўшимча кичик дарвоза очилганидан хурсанд бўлган халқ, мавзеларига борадиган йўлни ободонлаштириш мақсадида катта ҳашар уюштирадилар. Халқнинг бу ташаббусидан илҳомланган қози халқни ҳамма тарафлама қўллаб туради. Чойхона, савдо ва турли ҳунармандчилик дўконлари қурилади. Абулқосим авлодларининг гапларига қараганда, бу кўча ва мавзенинг Қозиробод номини олиши шундан.

Имом-хатиб: Шарифов Зокиржон Султонович
Имом ноиби: Йўлдошев Ҳасан Муҳаммадбобурович
Имом ноиби: Асқаров Ҳошимхон Илёсхонович

Манзил: Чилонзор тумани, Катта Қозиробод маҳалласи, Чилонзор кўчаси, 82а-уй.  Тел: +998 71 277 56 85

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг