“Чоштепа” жоме масжиди

0
367

Масжид 1983 йилда қурилган. Масжид ёнида «Чоштепа» қабристони жойлашган. Масжиднинг ҳозирги биноси 1996-йилда Маданият ва Чоштепа маҳалла фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Масжиднинг «Чоштепа» деб номланишига сабаб «Шоштепа» тепалиги ёнида жойлашганлигидир.

Мавжуд маълумотларга кўра ҳозирги Тошкент ҳудудида илк ўтроқ ҳаётнинг бошланиши милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарига тўғри келади. Бундан икки ярим минг йил бурун, республикамиз ҳудудида сакларнинг бир қисми ёки турклар ҳаёт кечирган. Бу қабилаларнинг бир кисми ўтроқ ҳаёт кечириб, қатор манзилгоҳларга асос солди. Шоште¬па номи билан машҳур бўлган манзилгоҳ харобалари Тошкентнинг шимолий-ғарбий чеккасида (Сергели туманидаги Чоштепа кўчаси) Жўнариқ ёқасида сақланиб қолган. Шоштепанинг атрофларида ҳам манзилгоҳлар бўлган. Шоштепаликлар ибтидоий суғориш усулида деҳқончилик қилишган, чорвачилик билан шуғулланишган. Бронза ва темирдан меҳнат, ов қуроллари ясашган. Шунингдек, кулолчилик, тўқимачилик, тоштарошлик ва бошқа ҳунармандчилик ишлари билан шуғулланишган. Албатта, бу жараён шаҳарлаштиришнинг бошланиши ва ривожланиши эди, десак ҳам бўлади. Бу даврларда Шош воҳасида Юни деб аталган шаҳар маданияти юзага кела бошлади.

Юни ўлкаси Олойдан Фарғонагача бўлган ерларни бирлаштирган.Археологик кузатувларнинг гувоҳлик беришича, Шоштепанинг қурилиш услублари ҳудудидаги бўлажак шаҳарсозликнинг дастлабки кўриниши бўлиб бу ерга эрамиздан олдинги III-II асрларда келтирилган. Шоштепада олиб борилган қазилма ишлари жараёнида топилган хорижий ишлаб чиқаришга оид буюмлар Шоштепа антик аҳолисининг Буюк Ипак йўли мамлакатлари бўйлаб савдо, иқтисодий ва маданий алоқада бўлганликларидан гувоҳлик беради. Буюмлар орасида фил суягидан ишланган ёзув чўпи ва Парфия ҳукмдорининг бош тасвири туширилган ритон-диний маросимларда ишлатиладиган шох қопламасининг парчаси каби топилмалар учрайди. Ёдгорликда дастлаб археология ҳаваскорлари, сўнг Н.П. Остроумов 1896 йил, Г.В.Григорьев 1934 йил, Н.И.Крашенинникова 1956 йил ва Г.Дадабоев 1970 йил изланиш ва текширув ишлари олиб боришган. Текширув ва қазиш ишлари 1978 йилдан Тош¬кент археология экспедицияси ходимлари М.И.Филанович ва В.И.Спришевскийлартомонидан амалга оширила бошланган. Текширув натижаларидан маълум бўлишича, Шоштепа Тошкент ҳудудида шаҳар маданиятига асос солган энг қадимги турар-жой бўлиб эрамиздан аввалги II-III асрларда мана шу қишлоқ асосида шаҳар типидаги биринчи аҳоли пункти вужудга келиб, ривожлана бошлаган. Эрамизнинг бошларида Тошкент воҳаси Салор, Қорасув тармоқларидан суғорилиб, ўзлаштирилди ва уларнинг соҳилларида янгидан-янги, мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган арклишаҳар кўринишидаги маскан қад кўтара бошлади.

III-VI асрларда Шошдаги ҳаётнинг иккинчи йирик жонланиш даври бўлиб, VII-VIII аср бошларида араблар истилоси арафасида анча юксалган шаҳар араблар истилоси натижасида вайрон бўлган. ХI-ХII асрларда ундаги ҳаёт бир оз тикланган. XVI асрдан шаҳар ташландиқ ҳолга келган. Бу ёдгорликни топилиши Тошкент ҳудудидаги шаҳар ма¬данияти тарихини ўрганиш имкониятини берди. Тошкентнинг икки минг икки юз йиллиги арафасида бу ерда бир мунча ишлар қилингандек бўлди (асфальт йўли, мудофаа тахтаси ва чироқлар ўрнатилди), аммо ўша кезлари қаровсизлик оқибатида қилинган ишлардан ном-нишон қолмади. Республикамиз мустақиллиги йилларида ёдгорлик атрофи ободонлаштирилди, темир панжаралар билан ўраб олинди.

Имом-хатиб – Эшонқулов Иброҳимжон Раҳматович
Имом ноиби – Анваров Муҳаммадрасул Асқаржон ўғли
Имом ноиби – Ҳамдамов Ҳамидуллоҳ Абдуқуддусович

Манзил: Чилонзор тумани, Чорбоғ 2 тор кўчаси, 5-уй.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг