“Бўрижар” жоме масжиди

0
375

Масжид 1991-йилда “Бўрижар”, “Шотурсун Ғуломов” ва унга туташ бошқа маҳалла фуқаролари томонидан ҳашари йўли билан қурилган. 1993-йилдан фаолият кўрсатиб келади. 2009-йилга келиб масжид қайта таъмирланган. Шаҳримиздаги кўркам ва савлатли масжидлардан бири бўлган ушбу ибодат уйи “Бўрижар” маҳалласи ҳудудида жойлашганлиги туфайли шу ном билан аталган.

Маҳалланинг “Бўрижар” деб номланишига сабаб эса, маълум ерлари жарлик бўлганлигидир. Жоме масжид ёнида “Илонлик ота” қабристони 500 йилдан бери мавжуд. “Илонлик ота” қабристони тарихи ҳақида ёзилган аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ, фақатгина ҳалқ орасида у зот авлиё бўлганлиги ва у қабристон тепалигини илонлардан холос этганликлари ҳақида гаплар юради.

Имом-хатиб – Абдукаримов Ҳусниддин Тожиддинович
Имом ноиби – Убайдуллаев Довудхон Ибрагимович

Манзил: Чилонзор тумани, “Бўрижар” маҳалласи, Ал Хоразмий кўчаси, 63-уй.

Тел: +998 71 216 36 70,   +998 71 216 82 60

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг