“Қатортол” масжиди

0
543

Масжид кўп йиллик тарихга эга. Бир неча йиллар муқаддам Чилонзор туманидаги Қатортол кўчаси, ҳозирги Қатортол савдо маркази атрофида қадимий маҳалла кўп йиллардан буён мавжуд бўлган. XX асрнинг иккинчи ярмида УЗССРнинг шаҳарсозлик режаси бўйича бу ерларда Давлат қўмиталари идоралари ва бошқа ташкилотлар қурилиши сабаб 1962-1963-йилларда маҳалла дастлаб боғ ерлар бўлган ҳозирги Машраб, Иқтисод, Ҳосилот кўчаларига кўчирилган. Аввалги Қатортол мавзесида масжид бўлиб, маҳалла кексаларининг айтишларига қараганда бу масжид таҳминан минг йиллик ёшга эга бўлган. Бироқ, бу фикрлар тарихий исботини топмаган. 1962-йилда мавзе бузилаётган даврда маҳалла аҳли масжид ғиштлари ва бошқа қурилиш молларини олиб келиб, янги II Қатортол маҳалласига ҳашар йўли билан кичик бир маҳаллий масжид барпо этган. Ва бу масжид мустақиллик давригача ишлаб турган.

Юртимиз мустақиллигини қўлга киритиб, диний-маърифий соҳада эътиқод эркинлиги таъминлангач, эски масжид ўрнини кенгайтириш ва қайтақурилиш ишлари ҳам ортиқча маъмурий-буйруқбозликларсиз бошлаб юборилди. 1993-йилда аввалги масжидга ёндош ерда маҳалла аҳли томонидан ҳашар йўли билан янги масжид биноси қуриб битказилди. Мазкур бинода катта хонақо, имом ва қаровул хонаси, таҳоратхона ва маҳалла тобут анжомлари сақланадиган хоналар бунёд бўлди. 2011-йилда масжид қайта таъмирланди. Масжиднинг Қатортол деб номланиши юқорида таъкидланганидек, II Қатортол маҳалласи ҳудудида бўлганлиги сабабли мазкур маҳалла номи билан юритилишидир. Масжид ҳозирги кунгача маҳаллий масжид мақомида фаолият юритиб келади. 2015-2016 йилларда масжид хонақоси ва ҳовлиси таъмирланди.

Имом-хатиб – Алимов Аброр Абзалжонович

Манзил: Чилонзор тумани, Машраб 1-тор кўчаси, 2а-уй. Тел. : +998 71 216 14 18

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг