“Ҳасанхон қори” жоме масжиди

0
363

Масжид 1991 йилда 1-Қатортол ва Лутфий маҳалласи фуқароларининг маблағларини хисобига ҳашар йўли билан қурилган. Маcжидга 1-Қатортол ва Лутфий маҳалласи кексаларининг таклифларига биноан “Ҳасанхон қори” номи берилган.Ҳасанхон қори Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раҳбари, динимиз фидоийлапридан бири бўлмиш Муфтий Эшон Бобохон ҳазратларининг акалари, ҳамда устозлари бўлганлар. Ҳасанхон қори ўзларининг етук илмлари ва гўзал хулқлари билан эл орасида катта ҳурматга сазовор бўлганлар. Бу киши бир неча йиллар Тошкент шаҳридаги Тўхтабой масжидида имомлик ҳамда мударрислик қилганлар.

Имом-хатиб- Маҳкамов Зикруллоҳ Хафизуллаевич

Имом ноиби- Турсунов Аббос Аҳмадович

Манзил: Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси 25а-уй. Тел: +998 71 278 57 84

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг