“Мирза Ғолиб” жоме масжиди

0
170

Масжид 1991-1994 йилларда кенг жамоатчилик ва халқ хашари йўли билан қурилган. Ибодат уйи Мирза Асадуллохон Ғолиб номи билан аталади. У киши 1797 йил 27 декабрида Ҳиндистоннинг Акбаробод шаҳрида туғилган. 1869 йил 15 февралида Деҳли шаҳрида вафот этган. Шарқ адабиётининг йирик намоёндаси, шоир, файласуф, тарихчи ва луғатшунос олим бўлган. Асли Самарқандлик бўлиб, боболари 1730 йилда Самарқанддан Ҳиндистонга келган ва Лохур лашкарбошиси қилиб тайинланган.Мирза Ғолиб 5 ёшга кирганда отаси жангда ҳалок бўлади. Укаси Юсуфхон билан бирга онаси қўлида қолади. У бобоси ёрдамида Мавлавий Муҳаммад Муаззамнинг Гулобхона мактабида форс, араб тили ҳамда адабиётини чуқур ўрганади. Урду адабиётининг атоқли шоири Назр Акбарободийдан сабоқ олади. Шеърлар ёзишни машқ қилади. 15 ёшида Асад ва Ғолиб тахаллусларида шеърлар ёза бошлайди.Мирза Ғолиб жаҳон адабиётининг севимли шоирларидан бири ҳисобланади. Шу билан биргаликда ислом динининг назарий жиҳатлари устида иш олиб борган шахс ҳамда ҳамюртимиз ҳисоблангани учун 1991 йил масжидга у кишининг номлари берилган.1997 йилнинг декабр ойида халқаро жамоатчилик томонидан Мирза Ғолиб таваллудининг 200 йиллиги нишонланди.

Имом-хатиб – Султонхонов Мухаммад Тўхтахонович
Имом ноиби – Салимов Қамариддин Камолиддинович
Имом ноиби – Абдураҳимов Ҳусниддин Сафарович

Манзил: Олмазор тумани, Мирза Ғолиб 3-тор кўчаси 36-уй.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг