“Искандархўжа” жоме масжиди

0
451

1950 йилгача ҳозирги масжид олдидан ўтган йўл ўртасида масжид бўлган. Бу масжидга Искандархўжа ота (1858-1951) имомлик қилган. Кейинчалик бу масжид бузиб юборилган. Давлат архивидан “Уста Олим” номли кўчада масжид бўлганлиги аниқланиб, 1989 йилдан масжид эски ўрнидан янгидан қурилган. Ушбу қурилишга бош ташаббускор Искандархўжа отанинг набираси уста Искандаров Жалолхўжа бўлган. Искандаров Жалолхўжа 1926-йилда Тошкент шаҳрининг ҳозирги Олмазор туманида уста Олим кўчасида дунёга келган. Ўзи уста дурадгор бўлганлиги сабабли масжиднинг биноларини 1989-1994 йиллар мобайнида халқ ҳашари ёрдамида қурган. Искандаров Жалолхўжа 1995-йилда вафот этган. Масжид 1994 йилдан расмий фаолият бошлаган.

Имом-хатиб – Шокиров Абдуллохон Асилхонович

Имом ноиби – Мажидов Муроджон Нeъматуллаeвич

Манзил: Олмазор тумани, Уста Олим кўчаси 46а-уй. Телефон: +998 71 240 67 28.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг