“Имом Бухорий” жоме масжиди

0
437

Собиқ иттифоқ даврида халқ орасида “Аллон” масжиди номи билан юритилувчи масжид бўлган. Унинг қурилган йили номаълум. 1989-йилда масжид имом-хатиби марҳум Мирзаёқубов Ғуломқодир домла ва тумандаги 17та маҳалла фуқаролари масжиднинг кичиклиги ва қиш кунларида қатнаш оғир бўлганлиги юзасидан давлат ташкилотларига расмий мурожаат қилиб масжидни бошқа ерга қуриш ҳарактларини бошлаб юборишган. 1990-йилда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг №24/1 рақамли қарори билан таклифлар инобатга олиниб, шунингдек, Фаробий кўчасининг кенгайтирилиши, собиқ “Аллон” масжиди кичик ҳамда йўл ёқасида бўлганлиги сабабидан масжид бузулиб, Фаробий кўчаси, Чиғатой қабрстонига туташ 2-Чимбой 1-уй манзилида маҳалла фуқароларининг саъй-ҳаракатлари эвазига  янги масжид барпо бўлди. Масжидга Ўзбекистон мусулмонлари идораси таклифига биноан улуғ аждодимиз, ислом оламида “Муҳаддислар султони” дея ном берилган Муҳаммад ибн Исмоил ал Бухорий ҳазратларининг номлари берилди.

1995-йилда масжиднинг катта ҳонақоси қуриб битказилди ва шу йилдан мазкур жоме масжидида мусулмонларимиз зиммаларидаги ибодатларини тўла-тўкис адо этиб келмоқдалар. 2010 йилга қадар масжидда марҳум Мирзаёқубов Ғуломқодир домла имомлик қилиб келдилар. 2010-2014-йиллар давомида Эшонқулов Зайниддин домла фаолият юритган. 2014 -йилдан Садриддин Абдурашидов “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда. 2011 йилда масжид қайта таъмирдан чиқарилиб шаҳримиздаги кўркам масжидлардан бириги айланди.

Имом-хатиб – Абдурашидов Садриддин Абдуҳамидович
Имом ноиби – Зухридинов Камолиддин Алишерович
Имом ноиби – Ғазиев Рахматулло Хусанбоевич
Имом ноиби – Акилов Хуршид Турсунходжаевич

Манзил: Олмазор тумани, 2-Чимбой  кўча, 1-уй. Телефон: +998 71 249 18 69.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг