Аждодлар ўгити – ёшлар иқболидир!

0
292

Аждодлар ўгити – ёшлар иқболидир!Ҳозир ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд,яъни бизнинг ватанимизнафақат Шарқбалки умумжаҳон цивилизациясибешиклариданбири бўлганлигинибутун жаҳон тан олмоқда.И. КАРИМОВЮртимиз мустақилликка эришгач, барча жабҳаларда тубдан ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилди ва бу ҳайри иш кишини қувонтирадиган тарзда давом этмоқда. Яратган Роббимиз бу Юртимизда бўлиб турган барча ҳайри ишларни бардавом қилсин. Албатта бу ислоҳотлар мустақил Ватанимизнинг тараққий топиши, ривожланиши, халқимизнинг, айниқса, бугунги кун авлодларининг дунё миқёсида ўз ўрнини топшга, шунингдек, барча иқтисодий-ижтимоий соҳаларда, юксак марраларни забт этишига қаратилган одилона ҳайрли тадбирлардир. Ҳар бир ота-она ўз фарзандини соғлом, баркамол инсон бўлиб етишишини, ўзи улғайиб катта бўлган оиласига, маҳалласига, кишилик жамиятга, шунингдк, ўз Ватанига манфаати тегадиган инсон бўлиб етишишини орзу қилади. Буни Ватан миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, Ватан ҳам ўз фуқароларини, ўз юрти шаънини, обрўини, тараққиётини ва шу каби кишига завқ берадиган ҳайрли ишларни юксак чўққиларга олиб чиқишини умид қилади. Муқаддас Ислом динимизда бу каби масалалар кераклигича муолажа қилинган. Ўрганилган масалалардан келиб чиқиб инсонларга дунё ва оҳиратини обод қилишга ундагувчи кўрсатмалар ва ҳукмлар чиқарган. Бу борада муқаддас Ислом динимиз инсон манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида аҳамият берган. Жамиятнинг хар бир аъзосига бурч ва вазифаларни юклаган. Масалан ота-она, устоз-мураббий, эр-хотин ва болалар бурчи ва вазифалари каби. Уларнинг ўз Ватани, кишилик жамиятдаги вазифаси ва бурчлари ҳам кераклигича муолажа қилинган.Демак, юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан шуни мухтасар қилиш лозим бўладики, бугунги кун авлодлари, яъни ёшларимиз, фарзандларимизни аввало илмлик, маънавияти юксак, маърифати, одоби, ахлоқи, умуман олганда таълим-тарбиясини юксалтиришга жиддий эътибор бериш бугунги куннинг талаби ва энг асосий муҳим вазифаси ҳисобланади. Агар ота-оналаримиз бу масалага алоҳида аҳмият берсалар, шак-шубҳасиз фарзандларимиз “Аждодларга муносиб авлод” бўлиб, ўзини ҳам, нафақат ўзини ўзгаларни, Ватанини, халқини бугунги кундаги турли фитналардан, алдов, уйдирма, қўштирноқ ичида ёзиладиган кимсалар, оқимлар, гуруҳларнинг ёмонликларидан сақлаган бўлади. Бу билан аввало яратган Роббимизни розилиги, ўтган аждодларнинг руҳи шоду ҳуррам бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Мужодла” сураси “11-оят”да шундай деган:يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌяъни: “…Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир”. Ушбу оятда тарбият кунандамиз инсонларни дунёда ҳам оҳиратда ҳам мақом ва мартабасини кўтарилишига албатта, “Илм” (маърифат, маънавят, одоб, ахлоқ, касб-ҳунар, в.ҳ.к.)ни ўрганиш орқали бўлишини баён қилган. Инсонда илм, маърифат, маънавият бўлса, аввало турли фитналардан ўзини сақлаган, ўзгаларни ҳам сақлаб қолган бўлади. Бу ҳақида Роббимиз Аллоҳ таоло “Таҳрим” сураси “6-оят”да шундай марҳамат қилаган:يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ …яъни: “Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз…”, деган. Дарҳақиқат, бу учун ҳам инсонда албаттта “илм” бўлиши лозим бўлади. Маърифат бўлса, нима яхшию, нима ёмон эканлигини ажратишга малка бўлади. Бу учун инсонларда соғлом эътиқод бўлмоқлиги, фарзандларини тўғри тарбияланган, билим ва касб-ҳунарли, ҳалол ва пок бўлиб вояга етишлари учун мазкур буруққа амал қилмоқлиги ҳам динимиз, шунингдек, бугунги кунимизнинг талабидир десам муболаға бўлмайди.Демак биз ўрганган ояти карималарда Аллоҳ таоло “илм” (маънавият, маърифат)ни юксак неъмат сифатида зикр қилиши, илмли, маънавиятли, маърифатли кишиларнинг даражаси юқори эканига ишорадир.Инсон қанчалик кўп илм олса, тафаккури кенгайса, Аллоҳдан қўрқиш ҳисси, у Зотни кўриб кузатиб турганлигини эътиборга олиши, шунингдек, ўз оиласини, фарзандларини, ўзга инсонларни ҳам оқибати ёмонлик билан тугайдиган бало ва кулфатлардан сақлаган бўлади.Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳадисларида шундай деганлар:” أَدِّبُوا أَوْلاَدَكُمْ وَأَحْسِنُوا أَدَابَهُمْ ” (رواه مسلم)яъни: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”.Бошқа бир ҳадисда эса:” مَا نَحَلَ وَالِدٌ لِوَلَدِهِ أَفْضَلَ مِنْ أَدَبٍ حَسَنٍ ” (رواه الترمذى)яъни: “Бирорта ота ўз фарзандига хулқ одобидан афзалроқ мерос беролмайди” – деб марҳамат қилган эканлар. Демак, ота-оналар ва узтозлар ёш фарзандларга илм (юксак маънавият, маърифат, аждодлар ўгитини), одоб-аҳлоқ, касб ҳунарларни мукаммал ўргатиб, унга қизиқтиришлари лозимдир.Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) яна бир ҳадисда шундай марҳамат қилганлар: “Киши фарзандининг тарбияси билан ҳар куни ярим соат шуғулланиши, садақа беришидан кўра яхшироқдир, ота боласига чиройли тарбиядан қимматлироқ нарса қолдиролмайди. Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бир раҳбар ўз қўл остидагилар учун масъулдир.” –деганлар. Инсонларни дунё ва дин имллар (дунёвий ва диний қадрятлар, аждодлар ўгити)ни, шу билан биргаликда ўзи яшаб турган давр илмини мукаммал ўрганмоқлиги бу давр талабидир. Шу туфайли инсон дунёда бўлиб турган барча ёмонликлардан ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам сақлаган бўлади.Сўфи Аллоёр ҳазратлари ўзларининг “Соботул ожизин” китобларида қуйидаги мисрани келтирганлар:“Уялма маърифатни ўрганурдин,Тоннур жойинг бўлар, қолсанг танурдин”.Яъни, турли фитналардан огоҳ бўлмоқлик учун инсонда албатта илм ва маърифат бўлиши керак. Мамлакатимизда ёшларнинг илм олишлари, касб-билим ўрганишлари учун барча зарурий шароитлар яратиб қўйилган. Бугунги кунда илм олиш учун ҳеч қандай монеълик йўқ, аксинча чорлов бор, имконият бор. Юзлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейлар очиб қўйилган. Динимизни ўргатадиган ўнта олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ишлаб турибди. Китоб-дарсликлар узлуксиз чоп этилиб турибди.Халқимизни ичида ёши улуғлар, нуроний отахонлар, муниса оналаримиз дуо қилганлари ўз дуоларида “фарзанду аржуман” деган иборани келтиришади. “Аржу ман” деган ибора аслида арабча “ارجو من” яъни, “ортимидаги кишидан умидворман” деган маънони англатади. Фарзанду аржуманларимиз илмилик, маърифати ва маънаивяти юксак бўлса, ўтган аждодлар ҳам, ҳаёт юрганлар ҳам манфаат топади. Бу борада барчага ўрнак ва намуна бўлган ўрта асрларда ижод қилиб фаолият юритган Имом Бухорий (810–871), Абу Мансур ал-Мотуридий (вафоти 945), Имом Термизий (824-892), Маҳмуд Аз-Замахшарий (1075-1143), Абу Райҳон Беруний (973-1048), Абу Наср Фаробий (880-950), Абу Али ибн Сино (980-1037) каби буюк сиймоларни келтиришимиз сўзимизнинг исботи десам муболаға бўлмайди. Мазкур улуғ олимлар бизнинг диёримиздан етишиб чиқган. Ана шундай буюк алломалар меросхўри эканлигимизни, уларга муносиб авлодни тарбиялашимизни унутмайлик. Бугун ёшларнинг илмли ва маърифатли бўлишларига жиддий эътибор қаратишлари, бу давримизнинг асосий вазифаси эканлигини унутмаган ҳолда фаолият юритиш долзарбдир.Тошкент шаҳар “Оқилон” жомемасжиди имом-хатибиИ. АХРОРОВ

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг