“Қорасоқол ота” жоме масжиди

0
314

Масжид дастлаб 1957 йилда маҳалла фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Мустақиллик шарофати билан 1992-93 йилларда эски масжид бузилиб янги масжид қурилиш ишлари бошланган. Масжидга унга ёнидаги қабристон номидан келиб чиқиб «Қорасоқол ота» номи берилган. Бироқ, Қорасоқол ота шахси тўғрисида маълумот йўқ. Аммо баъзи кишиларнинг гувоҳлик беришича,  уч юз йиллардан бери қабристон мавжуд. 1996 йилда масжид қурилиши тугалланган. Қурилиш тугагандан кейин расмийлаштириш ишларига харакат бошланган. 1997 йил 22 январдаги Тошкент шахар Бектимир тумани хокими карорига асосан Бинокор маҳалласи масжиди қабристон номидан келиб чиккан ҳолда «Қорасоқол ота» деб номланган. Унгача туман маҳаллий масжид сифатида ишлаб турган. 1997 йилдан масжид расман ўз фаолиятини бошлаган.

Имом-хатиб -Каримов Йўлдашали Солижонович
Имом ноиби- Жабборов Абдуҳошим Абдуҳамидович

Манзил: Бектемир тумани, Бинокор маҳалласи Шоликор кўчаси 1 уй.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг