“Саид Ваққос ота” жоме масжиди

0
331

Масжидга тарихда диёримизда ўтган улуғ кишилардан бирининг номи берилган. Нақл қилинишича, Саид Ваққос ота Амир Темур замонасида яъни, XIII-XIV асрларда яшаб ўтганлар. У зот қассоб бўлишликлари билан бирга тақводор ва ўта сaҳоватли киши бўлган. Шунинг учун халқ тилида “Саид Ваққос ота саҳий” деб ҳам юритилади. Амир Темур Самарқандда мадраса ва бир қанча мажмуалар қурдирган бўлсалар, қурилишда ишлаган барча ишчиларни озиқ-овқат ва гўшт билан таъминлаганлар. Амир Темур ҳазратлари у кишининг ҳаққини адо қилмоқчи бўлганларида Саид Ваққос ота бу ишларни савоб учун қилганликларини айтиб, бирор бир улуш ҳақ олмаганлар. Саид Ваққос ота Самарқандда яшаб ўтганлар. Асл қабрлари ҳам Самарқанддадир. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Саид Ваққос ота қабристонида у зотнинг қадам жойлари бўлиб, ҳозирги кунда рамзий қабр қилиб қўйилган.

Масжиднинг қурилган вақти 1980-1982 йил. 2011-йилда масжид қайта таъмирланган.

Имом-хатиб- Убайдуллаев Фозилжон Собирович
Имом ноиби- Темиров Наврўз Сатторович
Имом ноиби- Исроилов Саидаҳмад Жамилхонович
Имом ноиби – Усмонов Зоҳид Абдулвадудович

Манзил: Учтепа тумани, М.Уйғур кўчаси, 591-уй. 147, 53, 114, автобусларнинг “Назарбек” бекати.  Тел.:+998 71 247 50 02

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг