“Муҳаммад Умар ўғли Зокир” жоме масжиди

0
434

ХХ асрнинг 60—йилларида ҳозирги “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” жоме масжиди ўрнида колхоз ва маҳаллий аҳолининг хашари билан 50 — 60 кишига мўлжалланган масжид ва тобутхона қурилади. 1966 — 69 йилларда ушбу ерлар Тошкент шахар худудига ўтиши ва маҳалла ташкил этилиши муносабати билан, маҳалла идораси бинолари қурилади. Бу биноларнинг барчаси ўша даврда пахса деворлар билан қурилган.

Кейинчалик 1991 йилда Ватанимиз мустақиллиги туфайли жоме масжиди қуришга рухсат берилган.Шу йили маҳалла аҳли томонидан ҳашар йўли билан ҳомийларга суянган ҳолда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Маҳалла гузарига Болтабоева кўчаси 22 уйда истиқомат қилиб келаётган Мухаммаджон ота ўғли Зокир исмли йигит ушбу хайрли ишларга бошчилик қилишини илтимос қилган. Бу инсон ката тадбиркорлардан бўлган. Маҳалла раҳбарияти, фаоллари қолаверса маҳалла қариялари ҳам розилик билдириб, оқ фотиха беришган. 1998-йил масжид битгандан буён маҳалла қариялари, намозхонлар масжиднинг номини бир овоздан отасининг ва ўзининг исмига яъни Мухаммад Умар ўғли Зокир деб номланишига хайрихоҳлик билдиришган. Масжиднинг умумий сиғими-1000-1200 кишига мўлжалланган.

 

Имом-хатиб – Оҳунжонов Зокиржон Салимжонович
Имом ноиби – Хурозов Кахрамон Азаматович
Имом ноиби – Мажидов Саидахмат Абдулазизович

 

Манзил: Учтепа тумани, Ҳамкор кўчаси 18-уй. Тел.: +99 871 228 63 32

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг