“Мирбобо ота” жоме масжиди

0
149

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тавсиясига биноан масжиднинг номи “Мирбобо ота” деб номланади. У киши меҳнаткаш, саҳоватли, эл-юрт учун фидоий инсон бўлиб, деҳқончилик билан шуғулланганлар. Мирбобо отанинг туғилган ва вафот этган йиллари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Масжид 1905 йилда қурилган. Собиқ иттифоқ даврида маълум муддат кичик намозхона бўлиб, cўнгра пилла боқишлик учун омборхона тарзда ҳам фаолият юритган. Истиқлол неъмати ила Тангримиз халқимизга эътиқод тантанасини ато этгач, масжид таъмирланиб, қонуний фаолият кўрсата бошлади. Масжид сўнгги бор 2010 йилда қайта таъмирланиб, унда янги хонақоҳ барпо этилди.

Имом-хатиб- Атамуродов Абдужалил Холмуродович

Манзил: Учтепа тумани, Юсуф Саккокий 1-тор кўчаси 21-уй.  Тел.:+998 71 228 52 61

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг