“Маҳкам ота” жоме масжиди

0
171

Маҳкам ота жоме масжиди Хондамир маҳалласида яшаган Маҳкам ота исмли кишининг номига қўйилган бўлиб, Маҳкам бобо маҳалланинг етакчи, фаол кишилардан бири бўлган. Илмли, фазилатли, кишиларга намуна бўладиган даражада ўз замонасининг зиёли кишиларидан ҳисобланган. Маҳкам бобо ва оила аъзолари 1993-йилда масжид курилишида фаол қатнашган ва шу сабабли ибодат уйига у кишининг номи берилган. Масжид биноси 2013-йилда тўлиқ қайта таъмирланган. Бугунги кунда “Маҳкам ота” жоме масжиди шаҳримизнинг файзли ибодат уйларидан бири сифатида қад кўтарган.

Имом-хатиб- Йўлдошев Муҳаммадбобур Абдураҳмонович

Имом ноиби- Михлиев Акбар Исматуллаевич

Манзил: Учтепа тумани, Байроқ-Дурбек кўча, 14а-уй.  Тел.:+998 71 247 97 29

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг