“Кўкча Оқтепа” жоме масжиди

0
429

Ўзбекистон Мусурмонлари идораси тавсиясига биноан масжид маҳалла номидан келиб чиққан ҳолда “Кўкча Оқтепа” жоме масжиди деб номланади. Масжид 1990-йилда ҳашар йўли билан қурилган. 1991-йилдан фаолият бошлаган. “Кўкча Оқтепа” махалласи 1937-йилда ташкил топган бўлиб, даставвал “Якка хўжалик” деб ном берилган. Тадқиқотчилар фикрича, Кўкча номи “Кохча”, яъни “қалъача” сўзидан келиб чиққан. Бу атама VI-XI аср археология ёдгорлиги Кўкча оқтепасига нисбатан айтилган. Бу ерда ҳаёт X-XI асрларгача давом этган. Оқтепа ўтган асрнинг 80-йилларида текисланиб ташланган. Даҳада уч дарвоза (Сағбон, Чиғатой ва Кўкча), 57 маҳалла, 47 мавзе, 60 масжид ва икки мадраса бўлган. Даҳанинг чорбоғлари Назарбек, Кўксарой ва Келес дарёси бўйларидаги жойларда бўлган. Даҳанинг эътиборли жойларидан бири Кўкча дарвозасидан ташқаридаги Орифон (билимлилар) қишлоғидаги мозоргоҳ ҳудудида 1214 йилда Шайх Зайниддин бобо мақбараси қурилган. Тарихий манбаларда даҳанинг номи Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам юритилган.

Имом-хатиб – Ғуломов Абдуллажон Абдуғаниевич

Имом ноиби – Ботиров Улуғбек Абдужабборович

Манзил: Учтепа тумани, Шула кўчаси,12-уй.  Тел.:+998 71 271 44 98

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг