“Бурҳониддин Марғилоний” жоме масжиди

0
297

1988 йилда ҳозирги масжид ўрнига туташ ерда маҳалла аҳли томонидан кичик бир намозхона қурилган. Юртимиз мустақилликка эришгач, 1992 йилда мазкур жойда маҳалла фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан масжид барпо этилган. Ўзбекеистон мусулмонлари идораси тавсиясига биноан масжидга буюк ватандошимиз, улуғ аллома, ислом оламидаги етук фақиҳ олимлардан саналган Бурхониддин Марғиноний номи берилган. Бурхониддин Марғиноний (1117-1197)нинг тўлиқ исмлари Имом Бурҳониддин Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил ибн Абу Бакр ал-Фарғоний Марғиноний бўлиб, 1117 (ҳижрий 511й. Ражаб ойининг саккизинчи кунида) йили Марғилон шаҳрининг Риштон туманида туғилганлар. Насаблари Абу Бакр Сиддиқ (р.а) га бориб етади.

Бурхониддин Марғинонийнинг юзга яқин асарлар ёзганлиги манбаларда қайд қилинган. Уларнинг машҳурларидан : “Ал Ҳидоя”, “Китобул машойих”, “Бидоятул Мунтахий”, “Нашрул мазхад”, “Китобил Фароиз”, “Фий Маносиқул ҳаж” ва бошқалардир. Олимнинг икки жилдли “Ҳидоя” китоби ислом ҳуқуқшунослигида энг муҳим манбаълардан бири ҳисобланиб, ҳозирги кунга қадар дунё давлатларининг ислом олийгохлари таълим дастурига дарслик сифатида киритилган.

Ислом фиқҳи бўйича ўз даврининг етук уламоларидан бири саналган Абул Ҳасанот Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий Бурхониддин Марғинонийни қуйидагича хотирлайди: “Имом Марғиноний фақиҳ, Қуръон ҳофизи, муҳаддис, муфассир, барча илму фанни ўрганиб ўзлаштирган иқтидорли устоз, ўткир назар билан текширувчи ва диққат билан иш юритувчи зоҳид, муттақий, маҳорат ва фазилатлар эгаси, усулий (фиқҳ усуллари илмини чуқур билувчи), илми адабда мисли кўрилмаган адиб ва шоир, илмул-хилоф ва мазҳаб соҳалари бўйича юксак салоҳиятга эга бир зот эди”.

Имом-хатиб – Рустамов Юсуфхон Асқарович
Имом ноиби – Миртурғунов Мирфозил Мирсоат ўғли

Манзил: Учтепа тумани, Уккоша кўча (Ёрмухаммедов) 1 тор 35 уй.  Тел.:+998 71 241 01 62

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг