“Ҳазрати Али” жоме масжиди

0
214

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг тавсиясига биноан масжидга буюк саҳобий, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан “Илмнинг дарвозаси” дея таъриф берилган, ислом оламидаги тўртинчи одил халифа Ҳазрати Али (р.а.) номлари берилган.

Ҳазрати Али каррамоллоҳу важҳаҳу 601-мелодий йилда туғилганлар. Оталари Абу Толиб, оналари Асаднинг кизи Фотима, ота-оналарининг қўйнида 8 ёшга кадар (баьзи ривоятларда) эса 9 ёшга қадар тарбия топдилар. 9 ёшга етган пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн абу Толибни (р.а.) ўз тарбияларига олганлар. Ҳазрати Али ёш йигитлар ичида исломни биринчи бўлиб қабул қилганлардан ҳисобланади. Қурайшлар ичида бутларга асло сажда килмаган киши эдилар. Мана шу сабабга кўра Ҳазрати Алини “каррамаллоху важхаҳу” яъни: Аллоҳ мукаррам қилган зот дейилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг куёвлари, Фотима онамизнинг эрлари, имом Хасан ва Хусайн розияллоҳу анҳумоларнинг оталаридир. Хулофои рошидинлардан тўртинчиси бўлиб, тўрт йилу етти ой халифалик килганлар. Масжид 1992-1994 йилларда жамоатчилик ёрдамида ҳашар йўли билан қурилган. 2016 йилда масжид хонақоси қайта таъмирланди.

Имом-хатиб- Шарипов Салоҳиддин Ғаффорович
Имом ноиби- Ғофуров Қаюм Комилжонович
Имом ноиби- Турдалиев Камолиддин Равшанович
Имом ноиби- Комилов Илҳомжон Икром ўғли

Манзил: Учтепа тумани, Назарбек кўчаси, 32-уй. 79, 20, 114, 87 автобусларнинг “Чевар” бекати.  Тел.:+998 71 274 71 11

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг