“Бешқайрағоч” жоме масжиди

0
247

Масжиднинг “Бешкайрағоч” номи билан аталиши масжид Бешкайрағоч маҳалла ҳудудида жойлашганлигидир. Баъзи тарихий маълумотларга кўра, Бешқайрағоч маҳалла гузарида бешта тарихий қайрағоч дарахти бўлган, ушбу маскан қадимда йўлдан ўтувчи карвонлар учун дам олиш жойи сифатида фойдаланилган. “Темурнома” асарининг муаллифи Салоҳиддин Тошкандий шу ҳудудда истиқомат қилиб ўтган ва маҳаллани “Бешкайрағоч” деб номлаган.Масжиднинг қурилган вақти 1994-1995 йиллар орасида. Қурилишни маҳалла фаоллари 1994-йилда бошлашган. 1995 йили октябр ойидан масжид фаолият юрита бошланган. 2014 йилда тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилган.

Имом-хатиб- Ибн Турсун Билолқори ибн Султонмурод

Имом ноиби- Идрисов Дилшод Махамаджонович

Манзил: Учтепа тумани, Маннон Уйғур кўчаси 555-уй.  Тел.:+998 71 247 01 62

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг