“Азиз ота” жоме масжиди

0
439

Масжид 1992 йилда “Чаманзор” маҳалласида яшовчи Азиз ота бошчилигида барпо этилганлиги учун ибодат уйига шу кишининг номи берилган. Азиз Алиев 1925 йил 14 августда Тошкент шахри яқинидаги Калинин (ҳозирги Чилонзор тумани) деҳқон оиласида туғилган. 1943 йилда армия сафига чақирилди ва Узоқ Шарқда Япон босқинчиларига қарши иштирок этди. Жангларда кўрсатган мардлиги, жасорати қатор орден, медаллар билан тақдирланди. 1947 йилда ҳарбий хизматдан қайтгач, 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ҳарбий таълим ва жисмоний тарбия”фанидан дарс бера бошлади. 1964 йили Чилонзор мавзесини қурилиши боис, турар жойлар бузилиши сабабли Октябр массивига (хозирги Учтепа тумани) “Чаманзор” маҳалласига кўчиб келди ва маҳалла худудидаги 193- сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилик фаолиятини давом эттириш билан бир вақтда маҳалла қўмитасининг котиби бўлиб умрининг охирги дақиқасигача хизмат қилиб келди. Маҳалла ободонлиги, ахолининг тинч-тотув яшаши, ёшлар тарбияси, урф одатларимиз, қадриятларимизни қадрлаш масалалари борасида астойдил меҳнат қилди ва маҳалла ахолисини самимий хурматига сазовор бўлди. 1992 йилда маҳалла худудида Азиз ота бошчилигида масжид қурилиши бошланди. Бунда Азиз отанинг ташкилотчилик, эл-юрт ишига фидойилик фазилатлари яна бир бора намоён бўлди. Масжид қурилиши тугашига саноқли кунлар қолганда Азиз ота қурилишга рахбарлик қилиб турган бир вақтда дафъатан юрак хуружидан вафот этди. Азиз ота вафотидан сўнг маҳалла қўмитаси ва фаолларининг келишувларига кўра масжидга “Азиз ота” номи берилди. 2014 йилда масжид қайта таъмирланган.

Имом-хатиб – Болбеков Ботир Саидрахмонович

Манзил: Учтепа тумани, Учтепа кўчаси 54-уй.  Тел.:+998 71 247 76 16

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг