“Ал-Бадр” жоме масжиди

0
141

Масжиднинг илк қурилган санаси маълум эмас. “Сарикўл” маҳалласи кексаларининг хабар беришларича Собиқ иттифоқ даврида ушбу маҳалла ҳудудида кичик бир масжид бўлган экан. Масжиднинг Ал-Бадр деб номланишлигига сабаб, шу ерлик фуқароларнинг, ёши улуғ отаxонларнинг таъкидлашларича, Сарикўл маҳалласи қадимдан номланиб, кўл ва қудуқлар жойлашган ер бўлган экан. Айнан ҳозирги масжид ерида “Бадр” деб номланган қудуқ бўлиб, кейинчалик қудуқ колxозлаштириш даврида кўмилиб йўк бўлиб кетган, аммо Бадр номи сақланиб колди. Ал-Бадр номи шундан олинган. Араб тилида Ал-артикли аник исмлар ва жойлар номига ишлатилади. Шу сабабдан “Бадр” сўзига “Ал” қўшимчаси қўшилиб, Ал-Бадр масжиди деб ном берилган. Мустақиллигимиз шарофати билан масжид 1992-йил 22-октябрда №025 рақам билан Тошкент шаҳар Адлия бошкармасидан рўйхатдан ўтди. 1996-йилда масжид ҳашар йўли билан  қайта таъмирланиб унга жоме масжид мақоми берилди.

Имом-хатиб- Холмуродов Одил Суюнович

Имом ноиби- Исмоилов Неъматуллоҳ Нуруллаевич

Манзил: Миробод тумани, Сарикўл маҳалласи,  Фидоийлар кўчаси 26-уй.

Телефон: +998 71 299 50 38.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг